Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида давра суҳбати бўлиб ўтди

2021-йил 7-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги ва Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги марказий аппарати ходимлари шунингдек меҳмон сифатида Тошкент давлат фармацевтика институтининг ижтимоий фанлар кафедраси ўқитувчилари Фалсафа фанлари номзоди Лола Юлдашева ҳамда катта ўқитувчи Юлдуз Хусанбаевалар иштирок этишди.

Тадбир меҳмонлари томонидан “Конституция – барқарор тараққиёт кафолати” мавзусида қилинган маъруза давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг дастлабки ва кейинги шакллари, халқаро тан олинганлиги, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси асосида киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, фуқароларимиз сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқларининг мукаммаллашгани, шунингдек, конституциясиз мамлакатларда фуқаро ҳуқуқларини таъминлаш механизмлари тўғрисида слайдлар орқали батафсил маълумотлар берилди.

Қизиқарли ўтган тадбирда иштирокчилар томонидан берилган саволларга маърузачи аниқ факт ва далиллар асосида тўлиқ ва батафсил жавоб қайтарди. Тадбир дўстона ва савол-жавоб руҳида ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech