Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида доривор ўсимликлар масалалари бўйича Агентлик директори ўринбосари лавозими жорий этилади

"Доривор ўсимликларни маданий ҳолда етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда даволашда улардан кенг фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Президент қарори қабул қилинди (ПҚ–251-сон, 20.05.2022 й.).

Мазкур қарорга асосан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:

✅ доривор ўсимликлар бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкиллаштириш, аҳоли ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг доривор ўсимликлар маҳсулотлари билан таъминланганлик ҳолатини тизимли таҳлил қилиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш;
✅ доривор ўсимликлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг тиббий аҳамияти ҳамда уларни қўллашга оид махсус кўрсатувлар ва роликларни мунтазам намойиш этилишини ташкил қилиш;
✅ доривор ўсимликларга оид илмий ишланмаларни тижоратлаштиришда кўмаклашиш, доривор ўсимликшунослик тармоғига илғор хорижий амалиёт ва халқаро стандартларни татбиқ этиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;
✅ доривор ўсимликлар маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар талабини таҳлил қилган ҳолда ҳар йили Қишлоқ хўжалиги вазирлигига доривор ўсимликлар етиштириш ҳажмлари тўғрисида таклиф киритиш.

Мазкур бандга мувофиқ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юклатилаётган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги мавжуд штат бирликлари доирасида Агентликда директор ўринбосари лавозими жорий этилади ҳамда доривор ўсимликларни етиштириш, қайта ишлашни ташкил этиш ва илмий-ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича қўшимча 5 та штат бирлигидан иборат бошқарма ташкил этилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech