Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 23 июн санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбир давомида икки давлат ўртасида фармацевтика саноатидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлигини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбари Сардор Кариев мамлакатимизда АҚШ, Япония, Корея ва Европа Иттифоқида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш жараёни соддалаштирилганини таъкидлади.

Шунингдек у, Агентлик ўз ваколатлари доирасида йирик ҳинд компанияларининг кўплаб ишлаб чиқариш лойиҳаларини Ўзбекистон Республикасида амалга оширишга кўмаклашаётганини эътироф этди.

Жаноб элчи Маниш Прабхат Ўзбекистондаги анъанавий тиббиётга қизиқиш билдирди ва Ҳиндистоннинг йирик анъанавий ўсимлик дори воситалари ишлаб чиқарувчилари билан учрашувлар ўтказишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди. Шунингдек у, Ҳиндистонда анъанавий тиббиёт ҳар доим даволанишнинг бир қисми бўлганини айтиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида доимий асосда ахборот алмашишга келишиб олдилар ва жаноб элчи Маниш Прабхат Ҳиндистон анъанавий тиббиёти билан батафсил танишиш учун Агентлик вакилларини Ҳиндистонга таклиф қилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech