Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг амалга оширилаётган лойиҳалар бўйича маълумоти

“Pharmacia” МЧЖ томонидан “Дори воситалари ва тиббий қўлқоп ишлаб чиқариш” лойиҳасининг умумий қиймати 6,5 млн. долларига (шундан, 28,73 млрд. сўм ўз маблағи, 3,84 млн. доллари банк кредити) тенг, ишлаб чиқариш қуввати йиллик 12 млн. дона тиббиёт қўлқопи ва таблетка, капусла шаклидаги дори воситалари, ишлаб чиқариш ҳажми 30 млрд. сўм бўлиб, 2021 йил 4-чорагида дори воситаларини ишлаб чиқариш режалаштирилган. Корхона ишга туширилиши натижасида 50 та янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда бино қуриб битказилган, Хитой давлатидан дастгоҳлар келтириш учун шартномалар тузилиб, Асака банк орқали 3,842 млн. доллар миқдоридаги кредит ажратилган ҳамда технологик ускуналар олиб келиб ўрнатилган ва монтаж ишлари якунига етказилмоқда. Жорий йил декабрь ойига тиббиёт қўлқоплари ишлаб чиқариш қисми, ҳамда қаттиқ дори турлари ишлаб чиқариш қисми эса 2022 йил февраль ойида фойдаланишга қабул қилиниши кутилмоқда.

“LIFE IMPORT” МЧЖ томонидан “Тиббий буюмлар ишлаб чиқариш” лойиҳасининг умумий қиймати 36,74 млрд. сўмга (шундан, 22,7 млрд. сўм ўз маблағи, 1,3 млн. доллар банк кредити) тенг, лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 115 млн. дона шприц ва системалар, 2021 йил 4-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа ишга туширилиши натижасида 50 нафар янги иш ўринлари яратилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда бино қуриб битказилган. Хитой давлатидан дастгоҳлар келтириш учун шартномалар тузилиб, технологик асбоб-ускуналар олиб келинган, бугунги кунда Хитой Халқ Республикасидан мутахассислар келиши кутилмоқда, 2022 йил февраль ойида лойиҳа фойдаланишга қабул қилиш кутилмоқда.

“GNT CARE” МЧЖ ҚК томонидан “Тиббий буюм ва техникалар ишлаб чиқариш” лойиҳасининг умумий қиймати 2,5 млн. доллар (шундан, 10,9 млрд. сўм ўз маблағи, 1,5 млн. доллари хорижий инвестиция) бўлиб, лойиҳанинг йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 30 минг дона тонометр ва глюкометрлар кўзда тутилган, 2022 йилнинг 1-чорагида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа ишга тушиши натижасида 20 нафар янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган. Ҳозирги кунда бино қурилиш-монтаж ишлари якунига етказилган, тиббий буюмлар ва тиббий техникаларни ишлаб чиқариш учун эҳтиёт қисмлар ва технологик ускуналар келтирилган ва корхонада ишлаб чиқариладиган 4 турдаги тиббий буюм ва тиббий техникаларини Ўзбекистон Республикаси давлат рўйҳатидан ўтказиш учун хужжатлар расмийлаштирилмоқда. Лойиҳа фойдаланишга қабул қилишга тайёрланмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech