Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилоят бўлинмаси танқидий мақола юзасидан, дорихоналар томонидан карантин даврида қайд этилган камчиликларни ўрганишди

Жиззах вилояти “Ишонч” газетаси, 18.06.2020, №65 сонида “Яшил ҳудуд” бепарволикка йўл дегани эмас” мақола чоп этилган эди. Унга кўра Зарбдор тумани кўчаларида одамларда тиббий ниқоб йўқлиги, туман тиббиёт бирлашмаси дарвозаси қаршисидаги қатор дорихоналар, хусусан “Музаффар Ҳожиакбар” ХКга қарашли 5-дорихона, “Шаҳризода Мед” ХК, “Aюбхон инвест” МЧЖга қарашли дорихоналарда карантин қоидаларига амал қилмаслик борасидаги бепарволиклар танқид қилинади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Жиззах вилоят бўлинмаси бошлиғи Алижан Халхужаев юқоридаги танқидий мақола юзасидан вилоят СЭОМ мутахассиси Мамарайим Эрманов билан биргаликда, "Aдхам-Фарм" ХК, “Шаҳризода Мед” ХК, "Юсуфбек-Ойбек" ХК, “Aюбхон инвест” МЧЖ, “Музаффар Ҳожиакбар” ХК ва "Зомин Фарм сервис" ХКга қарашли дорихоналар томонидан қайд этилган камчиликларни ўрганишди.

Тадбир давомида, дорихона мудирлари, ходимлар ҳамда истеъмолчларга Республика махсус комиссиясининг 13 апрелдаги 18 баёнида кўрсатилгандек, дорихоналарда фуқароларни ижтимоий масофа, яъни 2 метр масофада бўлишлари таъминланиши шартлиги, агар бунга риоя этилмаса, дорихона мудири ва истеъмолчилар маъмурий жавобгарликка тортилиши хақида тушунтириш берилди.

Шунингдек, коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишда ҳар бир фуқоро масъуллиги, «қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши кераклиги айтиб ўтилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида
Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.
Телефон: (998 71) 203-81-81
Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech