Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати бошлиғи тайинланди

Уразов Жамил Бахрамович Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Тайинлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан биргаликда ўтказилган очиқ танлов натижаларига кўра амалга оширилди.

Маълумот учун: Коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари ва ташкилотларида жорий этилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech