Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғи мутахассилари “Яхши дистрибюторлик амалиёти” талаблари бўйича билимларини оширдилар

Шу кунларда пойтахтимизда “Яхши дистрибюторлик амалиёти-GDP” талаблари мавзусида уч кунлик онлайн тренинглар бўлиб ўтди. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Дори воситалари сифатини такомиллаштириш плюс” лойиҳаси доирасида ўтказилган тренингларда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, унинг таркибий бўлинмалари ҳамда Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника давлат маркази мутахассилари иштирок этди. Унда мутахассислар “Яхши дистрибюторлик амалиёти-GDP” талабларига мувофиқ фаолият юритиш тартибини ўргандилар.

Айтиш жоиз, тренинглар Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2019 йил 10 апрелда имзоланган “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  ПФ-5707-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2019  йил  18  сентябрдаги “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 788-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech