Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ўзбекистон ва Хитой: Фармацевтика соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди

Фармацевтика тармоғини ривожантириш агентлиги мутахассислари “Ўзбекистонда фармацевтика саноатини ривожлантириш бўйича Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболлари” мавзусида онлайн давра суҳбати шаклидаги форумда иштирок этишди.

Хитой Халқ Республикасининг фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, Хитой фармацевтика бозорини ўрганиш ва маҳаллий фармацевтика маҳсулотларининг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган мазкур тадбирда Хитой томонидан ушбу давлат тижорат вазирлигининг Евроосиё департаменти директори ўринбосари Ян Сюминь, Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо маслаҳатчиси Цзинь Юулон, Дори воситалари ва тиббий маҳсулотларини импорт ва экспорт қилиш бўйича Хитой савдо палатаси раисининг ўринбосари Ван Маоцунлар қатнашдилар.

Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси вакили, элчи маслахатчиси Нуриддин Убайдуллаев, Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги директори ўринбосари Ойбек Элмуратов иштирокида ўтган форумда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Халқаро ҳамкорлик алоқалари бўлими бошлиғи Жамшид Эшмурадов сўнги йилларда юртимизда фармацевтика соҳасида ва халқаро алоқаларни ривожлантириш соҳасида олиб борилган ишлар ҳақида маълумот берган бўлса, “Tashkent Pharma Park” дирекцияси директори Санжар Бабажанов кластер фаолияти, хусусан кластер томонидан ташкил этилган инвестицион лойиҳалар таклифлари тўғрисида маъруза қилди.

Давра сухбати якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олдилар.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech