Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги экспертлари «GLOBAL PHARM» форумида иштирок этдилар

Хабар берганимиздек, бугун Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрида «GLOBAL PHARM» II Халқаро фармацевтика форуми ўз ишини бошлади. 

Фармацевтика соҳасида жаҳонинг йирик ишлаб чиқарувчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш имконини берувчи мазкур форум чиндан ҳам давлат идоралари ва бизнес ўртасида очиқ мулоқот қилиш учун самарали платформа саналади. 

"Остона Саломатлик - 2022" халқаро кўргазмасининг очилиши билан бошланган фармацевтика форумининг стратегик сессиясида иштирокчилар эътиборига онлайн ва оффлайн тарзда ҳавола этилган илк маъруза Қозоғистон вакили томонидан қилинган бўлиб, у: “Дори воситалари айланмаси соҳасидаги давлат сиёсати. Фармацевтика бозорининг барқарорлигини ва дориларнинг етарли даражада мавжудлигини таъминлаш механизмлари” дея номланди. 

Мазкур сессияда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг ўринбосари Баҳодир Темиров ҳамда директор маслаҳатчиси Муҳаббат Ибрагимовалар Ўзбекистон фармацевтика соҳасида сўнгги йилдарда соҳада амалга оширилган ишлар, киритилган янгиликлар, тармоқнинг ривожланиш истиқболлари ва инвестицион жозибадорлиги ҳақида аниқ рақамлар келтирилган тақдимот билан онлайн тарзда қатнашдилар. 

Тақдимотда келтирилишича, хусусан, 2021 йилда юртимизда 3,2 триллион сўм қийматидаги фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2026 йилда бу кўрсаткични 8,2 триллион сўмга етказиш кўзда тутилмоқда. 

2021 йилда 70 миллион доллардан зиёдроқ қийматдаги фармацевтика маҳсулоти экспорт қилинган бўлса, жорий йил якунига қадар бу кўрсаткични 90 миллион долларга чиқариш, 2026 йилгача эса 130 миллион долларга етказиш режалаштирилган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech