Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги раҳбариятининг Cити Пҳарма (Покистон) вакиллари билан учрашуви бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Жамшид Эшмурадов раҳбарлигида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги масъул ходимлари билан биргаликда Сити Пҳарма компанияси Сити Груп раиси - Надеэм Амжад, компания бош директори Ризван Шеикҳ билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувдан кўзланган асосий мақсад - икки давлат Фармацевтика соҳаси вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли шериклик алоқаларини ўрнатиш ва уларнинг истиқболларини муҳокама қилиш. Сити Пҳарма Лимитед-бу инсон саломатлиги учун фаол фармацевтика ингредиентлар ва бир қатор дженерикларни ишлаб чиқарадиган, сотадиган ва тарқатадиган Покистон Фармацевтика компанияси ҳисобланади.

Ушбу компаниянинг вазифаси дунё аҳолисини арзон нархларда юқори сифатли Фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш имкониятларини излаш орқали аҳоли саломатлиги даражасини оширишдан иборатлиги таъкидланди. Учрашув натижаларига кўра, Сити Пҳарма компанияси Сити Груп раиси - Надеэм Амжад қабул учун Жамшид Эшмурадовга миннатдорчилик билдириб, Ўзбекистондаги қулай инвестициявий муҳит шароитлар яратилганлигини таъкидлади ва компания келажакда Ўзбекистон бозорига кириш истагини билдирди ҳамда ишлаб чиқариш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини компания таъсисчилари билан муҳокама қилиб, натижалари бўйича жавоб беришлари таъкидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech