Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази фаолият бошлади

Юртимизда яна бир, мутлақо янги ўқитиш тизимига эга бўлган, фармацевтика тармоғи реал секторлари эхтиёжларини ҳисобга олган ҳолда юқори малакали олий маълумотли мутахассисларни тайёрлашга ихтисослаштирилган хусусий таълим муассасаси – Фармацевтика таълим-тадқиқот институти (ФТТИ) ўз фаолиятини бошлагани ҳақида хабар берган эдик.

Жорий йилнинг 4 ноябр санасида мазкур институт қошида Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш маркази иш бошлади. Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 6-май ПҚ-4310 қарорида белгиланган вазифалар ҳамда фармацевтика соҳасида замонавий технологиялар ва инновацияларга асосланган нодавлат таълим хизматлари кўрсатилишини янада ривожлантириш, аҳоли саломатлигининг мухофаза қилишнинг долзарб муаммолари ечими бўйича таълим ва тадқиқот ишлари уйғунлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Шу ўринда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан Фармацевтлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш марказига № 015112 рақам билан кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолият учун тасдиқнома берилганлигини маълум қиламиз.

Фармацевтика таълим-тадқиқот институти (ФТТИ) ушбу марказда малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш истагини билдирган барча фармацевтларни таклиф этади.

Мурожаат учун телефон: +998 97 137 00 50 +998 97 138 00 50

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech