Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармагентлик “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси”да эътироф этилди

Хабарингиз бор, жорий йил давомида Ўзбекистон Республикасининг барча минтақаларида ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркалари бўлиб ўтди.

Ушбу ярмаркаларда юртимиздаги турли ҳил соҳаларда фаолият юритаётган тармоқлар ва ишлаб чиқарувчи саноат корхоналари қаторида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам ўз кўргазма стенди билан фаол иштирок этиб, маҳалий фармацевтика ишлаб чиқарувчи корхоналар ҳамда Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш-профилактика муассалари билан қатор шартномалар имзолашга эришди.

2022 йилнинг якунлари бўйича 14-18 ноябрь кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ АЖ” миллий кўргазма комплекси ҳудудида бўлиб ўтган “Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” 40 дан ортиқ фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар 642 турдаги маҳсулотлари билан фаол иштирок этишди.

Таъкидлаш жоиз, мазкур ярмаркага республикамизнинг турли ҳудуларидан 132 тиббиёт муассасалари вакиллари ташриф буюриб, улар томонидан фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи корхоналар билан cooperation.uz электрон кооперация порталида 2022 йил учун жами 10 млрд. сўмлик 315 шартномалар имзоланди ҳамда бир қатор меморандумлар тузилди.

“Республика тармоқлараро саноат ярмаркаси” доирасида иштирок этган "Ўзбекнефтегаз" АЖ, Ўзтрансгаз" АЖ, "Олмалиқ кон металлургия комбинат" АЖ, "Навоий кон металлургия комбинат" АЖ, "Ўзбекистон темир йуллари" АЖ, "Ўзкимёсаноат" АЖ, "Ўзавтосаноат" АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология қўмитаси ва бошқа 20 дан ортиқ вазирлик, тармоқлар ва уюшмалар ўртасида, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги “Энг яхши стенд билан иштирок этган тармоқ корхонаси” номинациясида фахрли биринчи ўринни қўлга киритди.

Маълумот учун сooperation.uz электрон кооперация порталида 2022 йил декабрь ойи ҳолатига кўра маҳалий фармацевтика ишлаб чиқарувчи корхоналар, даволаш профилактика муассасалари ҳамда корпоратив буюртмачилар билан 46 млрд. сўмлик 3600 та шартнома имзоланган.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech