Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ФAРМРЕЙД

⚡️ Йирик миқдордаги тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ҳудудида тезкор тадбир ўтказишди. Тезкор тадбир давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳларнинг бирида фуқаро Ў.А. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автотранспорт воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада, автоуловдаги 2 дона қутида умумий қиймати 242 425 000 сўмлик 2800 дона тиббиёт жарроҳлик буюмлари ва 7150 дона дори воситалари борлиги аниқланди.

Тадбир давом эттирилиб, фуқаро Ў.А. кўрсатмасига асосан, ушбу дори воситаларининг эгаси фуқаро A.B. нинг яшаш манзили холислар иштирокида кўздан кечирилганида, хонадоннинг кириш қисмидаги йўлакда умумий қиймати 146 975 000 сўмлик, 2566 дона дори воситалари, 500 дона тиббиёт жарроҳлик буюмлари борлиги аниқланди. Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида умумий қиймати 389 400 000 сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган ҳамда ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган тиббиёт буюмлари ва дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

⚡️ Яшаш хонадонида яширинча парваришланаётган «каннабис»лар фош бўлди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Урганч туманида тезкор тадбир ўтказишди. Тадбир давомида фуқаро T.M.ning яшаш хонадони ўрнатилган тартибда холислар иштирокида ва хизмат итлари ёрдамида кўздан кечирилди. Натижада, ушбу шахснинг хонадони боғида 2 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги парваришлаб келинаётганлиги, уйида эса гиёҳванд моддалар истеъмол қилишда фойдаланилган 1 дона 0,5 литрлик елим идиш борлиги маълум бўлди ва ашёвий далил сифатида олинди.

⚡️ Яна бир ҳолатда мазкур туманда истиқомат қилувчи фуқаро V.B.ning яшаш хонадони ўрнатилган тартибда назоратдан ўтказилди.

Текширув натижасида, фуқаро V.B. томонидан ҳовлидаги ток тагида 2 туп «каннабис» гиёҳвандлик ўсимлиги яширинча экилиб, парваришлаб келинаётганлиги аниқланди. Юқоридаги ҳолатлар юзасидан тегишли органлар томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech