Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Фармрейд: 596,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Самарқанд шаҳри ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро З.Р. ноқонуний тарзда умумий қиймати 27 млн. сўмлик жами 200 қути “Samyun Wan” ҳамда “V7” номли дори воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний савдоси тўхтатиб қолинди

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси “Жартепа” чегара божхона пости ҳамда вилоят Миллий гвардия ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Самарқанд шаҳри, Спитамен шох кўчасидаги автотураргоҳда фуқаро А.Б. томонидан 2 номдаги номли жами 100 қути сифати кафолатланмаган дори воситаларини сотаётган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан тўхтатиб қолинди.

Шунингдек, фуқаро А.Б. ўз ихтиёри билан автомобилининг юкхонасидан жами 78 қути дори воситаларини ўз ихтиёри билан топширди.

Натижада мазкур ҳолатда жами 18,2 миллион сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

596,4 миллион сўмлик сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан Тошкент шаҳри Чилонзор туманида ўтказилган тезкор тадбирда давомида, пойтахтимиздаги автотураргоҳлардан бирида фуқаро С.А. ўзига тегишли бўлган “Эпика” русумли автотранспорт воситасига жойланган, умумий қиймати 596,4 миллион сўмлик жами 3976 дона “Mifepristone 200 mg” номли дори воситаларини шартли ҳаридорга сотаётган вақтида тезкор ходимлар томонидан тўхтатиб қолинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech