Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Гален дори воситалари дейилганда нима тушунилади? Гален дори воситаларининг асосий гуруҳлари нималардан иборат?

Гален дори воситалари (Praeparata galenica, s, GalenicaB – ўсимликлар (илдизи, барги, гули, пўстлоғи ва бошқалар), минераллар ва ҳайвонлар хомашёсини қайта ишлаб олинадиган дорилар ҳисобланади.

Мазкур дори воситалари қадимги Рим шифокори Клавдий Гален номи билан юритилади. Фақат Гален даврида эмас, балки ҳозир ҳам турли фармацевтик усуллар билан тайёрланган ҳар хил дорилар гален дори воситалари деб аталади.

Кўпчилик гален дори воситалари хомашёдан, уни сув, спирт, эфир ёки спирт билан сув, эфир билан спирт аралашмалари воситасида экстракция қилиб олинади. Бошқалари эса, одатда, бирор доривор модданинг сув, спирт ёки ёғдаги эритмасидан иборатдир.

Гален дори воситаларининг асосий гуруҳлари:

➖ экстрактлар,
➖ настойкалар,
➖ хушбўй сув ва спиртлар,
➖ шарбатлар,
➖ эритмалар,
➖ совунли спиртлар,
➖ совун-крезолли дори воситалар ва ҳ. к.

Замонавий шифобахш дори воситалар (пепсин, тиреоидин, алой, иора смородина экстрактлари, аллилсат ва бошқалар) шу сирага киради.

Неогален (новогален) воситалар ўсимлик хомашёсидан тайёрланиб, балласт моддалардан мумкин қадар тозаланган ва биологик жиҳатдан стандартланган алоҳида гален дори воситаларидир. Буларни инъекция (масалан, тери остига юбориш) учун ишлатса бўлади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech