Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

GDP бўйича халқаро эксперт маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун семинар ўтказмоқда

19-20 апрель кунлари Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат марказида “GDP асослари” мавзусида фармацевтика маҳсулотларини улгуржи реализацияси билан шуғулланувчи маҳаллий корхоналар мутахассислари учун семинар-тренинг ўтказилади.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019 — 2021 йилларда республиканинг фармацевтика тармоғини янада жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 10 апрелдаги ПФ-5707-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг “Фармацевтика соҳасига зарур амалиётлар (GxP) талабларини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2019 йил 18 сентябрдаги 788-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Халқаро стандартларни жорий этишни мувофиқлаштириш бошқармаси ташаббуси билан уюштирилди.

GDP асослари масалаларига бағишланган семинар-тренингни Қозоғистон Республикасининг “QPM” корхонаси мутахассиси,  GDP бўйича халқаро эксперт, жараёнли бошқариш ва менежмент тизими стандартизацияси бўйича маслаҳатчи, Россиянинг "GDPПуть" компанияси эксперти Алексей Хилюк ўтказади. Унда ўндан ортиқ маҳаллий корхоналарнинг 25 нафар мутахассиси иштирок этади.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech