Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида қонун имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан “Геном бўйича давлат рўйхатига олиш тўғрисида”ги қонун имзоланди.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш геномга оид ахборотга ишлов бериш ва уни муҳофаза қилиш билан боғлиқ бўлган, давлат органлари ва муассасаси томонидан амалга ошириладиган фаолият ҳисобланади.

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари ва муассасалари қуйидагилардан иборат:

➖ терговга қадар текширувни, суриштирувни, дастлабки терговни амалга оширувчи органлар ва суд;
➖ Ички ишлар, Адлия, Соғлиқни сақлаш вазирликларининг суд-экспертиза муассасалари.
➖ Ички ишлар вазирлиги геном бўйича давлат рўйхатига олиш соҳасидаги ваколатли давлат органидир.
 

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

● биринчи босқичда биологик материални олиш амалга оширилади;
● иккинчи босқичда биологик материалдан геномга оид ахборот олинади;
● учинчи босқичда геномга оид ахборот Геномга оид ахборотнинг ягона маълумотлар базасига киритилади.
 

Геном бўйича давлат рўйхатига олиш ихтиёрий (пулли асосда) ва мажбурий равишда давлат рўйхатига олиш тарзида амалга оширилади.

Қонун 2023 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech