Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

“GRAND MEDICAL PHARM" масъулияти чекланган жамият лицензиясининг амал қилиш муддати тугатилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси томонидан ўтказилган текширувда Наманган вилоятида жойлашган “GRAND MEDICAL PHARM" МЧЖда аниқланган лицензия талаб ва шартларини бир марта қўпол равишда бузилиш ҳолатлари бўйича унга тайёр дори воситалари ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишни амалга ошириш учун берилган 2019 йил 29 октябрдаги 15470 рақамли лицензиянинг амал қилишини тугатишни сўраб Наманган туманлараро иқтисодий судига киритилган даъво ариза суднинг 2021 йил 2 июнь куни 4-1601-2103/1399 сонли ҳал қилув қарори билан қаноатлантирилди ва “GRAND MEDICAL PHARM" МЧЖга фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун берилган лицензиянинг амал қилиши тугатилди.

Шу билан бирга, Лицензиялаш ва назорат қилиш бошқармаси фармацевтик лицензиатларни рўйхатдан ўтказилмаган, сифатсиз, қалбакилаштирилган дори воситаларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтказилган дори воситаларининг ғайриқонуний нусхаларини, ишлаб чиқариш, сақлаш ва реализация қилиш республикага ноқонуний йўллар орқали кириб келган дори воситаларини ва тиббий буюмларни сақлаш ва реализация қилишга йўл қўймаслик тўғрисида яна бир бор огоҳлантиради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech