Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳалқаро конференциясида Ўзбекистон Давлат фармакопеяси 1-нашрининг 2-жилди тақдим этилди

Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда Франциянинг Страсбург шаҳрида Европа фармакопеяси 11-нашрига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси бош муҳаррири Хабибулла Джалилов давлат фармакопеяси 1-нашри, 2-жилдининг 3 қисмдан иборат бўлган китоб кўринишдаги ва электрон шаклларинин Соғлиқни сақлаш ва дори воситалари сифати бўйича Европа директорати (EDQM) раҳбариятига тақдим этди.

Маълумот учун, бугунги кунга нисбатан Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан жами 30 дан ортиқ ҳудудий ва миллий фармакопеялар эътироф этилиб, Жаҳон фармакопеялари ва фармакопея органларининг индексига («The Index of World Pharmacopoeias and Pharmacopoeial Authorities by World Health Organization») киритилган бўлиб, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси ҳам мазкур индексдан ўрин эгаллаган.

Шунингдек, пленар мажлисда Европа фармакопеяси фаолиятига оид кўплаб чуқур таҳлилий мавзулар, жумладан, Европа Иттифоқининг дори воситаларига нисбатан қонунчиликни шакллантириш муаммолари, Европа фармакопеясининг 11-нашри тўғрисида, миллий фармакопея органининг фаолияти ва бошқа масалалар тўғрисида спикерлар маърузалари билан иштирок этишди.

Конференциянинг миллий фармакопеяларни уйғунлаштириш мавзусида ўтказилган секцион йиғилишида фармакопея қўмитаси раиси Камола Нуридуллаева Европа фармакопеясининг 9-, 10-нашрлари билан уйғунлаштирилган ҳолда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Давлат фармакопеяси 1-нашри, 1- ва 2-жилдларини амалиётга жорий этиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.

Давлат маркази ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech