Ҳар қандай суюқлик ҳам биз қабул қилаётган дори препаратига тўғри келмаслиги мумкин
Мутахассислар фикрича, ҳар қандай суюқлик ҳам сиз қабул қилаётган дори препаратига тўғри келмаслиги мумкин. Зеро ҳар бир дори воситасининг таркиби ва таъсир доираси турлича бўлиб, у ёки бу турдаги суюқлик билан ўзаро киришганида турлича таъсир кўрсатади.
Сув, сут ёки минераллар
Қаҳва ёҳуд чой?!
Танин моддали чойлар дори турларининг таркибини ўзгартириб юбориши мумкин. Айниқса, камқонликни даволашда қўлланиладиган темир моддасидан иборат препаратларни чой билан ичиш мумкин эмас! Бу ҳолатда чўкма ҳосил бўлиши ва организмга ножўя таъсир қилиш эҳтимоли мавжуд. Шунингдек, қон-томир касалликлари, ҳазм қилиш фаолиятини яхшиловчи, меъда яраси, антибиотиклар ҳамда неврологияда қўлланилувчи дори воситаларини ҳам чой билан ичиш тавсия этилмайди.
Қахва эса препарат таъсирини камайтириб, организмдан ажралиб чиқишини тезлаштиради. Умуман дорини қаҳва билан қабул қилиш кутилмаган ҳолатларга олиб келиши кузатилган. Айниқса, оғриқсизлантирувчи дори воситаларини ушбу ичимлик билан ичиш жигарга зиён. Яхшиси, дори препаратларини қайнатилган сув билан ичинг.
Фармацевтика фанлари номзоди,
доцент Муаттар Хўжаева
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати