Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хайрия акциясига ўз ҳиссасини қўшган маҳаллий тадбиркорлар эътироф этилди

Жорий йилнинг синовли кунларида юртимизда бўлиб ўтган табиий офатлар ва Сардоба фалокати ҳаммани яна бир карра меҳр-оқибат сари чорлади.

Жабр кўрганларга ижтимоий кўмаклашиш учун нафақат юртимизнинг бағрикенг инсонлари, тадбиркорлари, балки бошқа давлатлар ҳам инсонпарварлик ёрдамлари кўрсатди.

Жорий йилнинг 4 май санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ташаббуси билан "Jurabek laboratories", "Med protect technology", "Uzgermed pharm", "Quality pharm", “Radiks”, "Nobel pharm" ва Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази томонидан “Биз сиз билан биргамиз” акцияси доирасида, кундалик ҳаётда ишлатиладиган уй-рўзғор буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббиёт ниқоблари "Саховат карвони"да етказиб берилди.

Ён қўшни ва азалий биродар тожик халқига ҳам коронавирус туфайли, дўстона ёрдам бериш мақсадида, биринчи навбатда эҳтиёж сезиладиган тиббий буюм ва воситалар ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларидан таркиб топган кўмаги юборилди.

Шу саховатли ишда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги билан бир мушт бўлиб хайрия акциясига бош қўшган компания ва ишлаб чиқариш корхоналарига Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги номидан ташаккурномалар тақдим этилди.

Видео

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Кўпроқ янгиликлар бизнинг @Uzpharm_agency телеграм-каналида

Манзилимиз: 100084 Тошкент шаҳри, Чингиз Айтматов кўчаси, 1-А уй.

Телефон:  (998 71) 203-81-81

Электрон манзил: farmagentlik@minzdrav.uz

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech