Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳимоя ниқобини доимий тақиш пневмонияга сабаб бўладими? Мутахассис изоҳи

АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳимоя ниқоби доимий тақиб юрилганда кислород организмга 30 фоиз ўтиши натижасида пневмония юзага келиши ҳақидаги миш-мишларга Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Барно Одилова изоҳ берди.

«Ниқоб тақиш орқали ҳеч қандай ўпка қуриши юзага келмайди. Масалан, биз айтишимиз мумкин, жарроҳларимиз кунига 6-8 соатлаб операцияларни амалга оширишади. Ниқобларда хоналарида амалга оширишади ва улар энг соғлом одамлар ҳисобланишади», — дейди мутахассис.

Шунингдек, Одилова ниқоб тақишнинг гигиеник қоидалари борлиги, унга кўра, бир марталик ниқоб ўз номи билан бир марталик бўлиши ва уни тез-тез, кунига камида 4 маҳал алмаштириб туриш кераклигини ёдга солган. Ниқоб асосан кўчада, жамоат жойларида тақилиши, уйда ёки автомобилда, ишхонадаги хонада ёлғиз бўлганда ниқоб тақишга ҳожат йўқлиги таъкидланди. Аммо бемор одам ҳар қандай шароитда ҳам ўзининг ётган хонасида ҳам ниқоб тақиши зарур бўлади. Чунки касаллик ҳаво томчи йўллари орқали оиланинг бошқа аъзоларига ҳам юқиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Коронавирусга қарши кураш штаби 4 кун томоқни туз ва сирка билан чайиш ҳақидаги хабарни рад этган бўлса, Нурмат Отабеков Хитойдан Ўзбекистонга юборилган тестларда вирус йўқлигини билдирган, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги пиёз коронавирусни ўлдириши ҳақидаги хабарларни сафсата деб атаган, «дока ниқоб спирт билан намлаб тақиб юрилса, коронавирус юқмайди» мазмунидаги гап-сўзлар асоссизлиги, Бош давлат санитария инспектори саримсоқпиёз ҳам антибактериал, ҳам антивирус препарат эмаслигини билдирилган эди.

Манба

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech