Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳиндистон Ўзбекистонга коронавирусга қарши дориларни етказиб берди

Ҳиндистон пойтахтидан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси самолётида инсонпарварлик юки етказиб берилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири. Инсонпарварлик ёрдами тиббий воситаларни, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткаларни ўз ичига олди.

Ўзбекистонга  дори-дармонларнинг бепул тақдим этилиши Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси томонидан ушбу мамлакатнинг Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти билан биргаликда ишлаб чиқилди. Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк Ўзбекистоннинг тегишли идораларига топширилди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, Ҳиндистон дунёда фармацевтика соҳаси энг ривожланган давлатлардан ҳисобланади. Кўплаб дорилар ва уларнинг хомашёлари айнан Ҳиндистонда тайёрланади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

 

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech