Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Хитойда 20 мингдан ортиқ соғлиқни сақлаш тизими ва чегара хизмати ходимлари COVID-19га қарши эмланди

Хитой ҳукумати коронавирус инфекциясини юқтириш хавфи юқори бўлган баъзи касблар эгаларини эмлашни маъқуллади. Июль ойи охирларида биринчилардан бўлиб соғлиқни сақлаш тизими ва чегара хизмати ходимларини  эмлаш ишлари бошланди. Келажакда эмлашни хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларида давом эттириш режалаштирилмоқда. Ҳозирга қадар 20 мингга яқин одам эмланди, South China Morning Post хабарига таяниб ёзмоқда pharmvestnik.ru сайти.

Хитой Миллий соғлиқни сақлаш комиссиясининг Фан ва технологияларни ривожлантириш маркази директори Чжэнь Чжун Вэйнинг сўзларига кўра, ҳукумат вакцинадан фавқулодда фойдаланишга шу йилнинг 22 июлида рухсат берган. Унинг айтишича, COVID-19 инфекциясини юқтириб олиш хавфи айнан тиббиёт ходимларида юқоридир. Шунингдек, ҳозирги кунда касалланишнинг аксарияти хориждан кириб келмоқда, шунинг учун чегара хизмати ходимлари ҳам хавф остида. Келажакда транспорт тизими, хизмат кўрсатиш соҳаси ходимлари ва озиқ-овқат бозоридаги ишчилар ҳам эмланадилар.

Ҳозирги кунда дунё миқёсида якуний клиник синовлари ўтказилаётган етти вакцинадан тўрттаси хитойлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган. Давлатга қарашли China National Biotec Group Limited (CNBG) компанияси Бирлашган Aраб Aмирликларида номзод вакциналардан бирининг якуний учинчи босқич клиник синовларини ўтказиш учун регулятор органлардан  рухсат олди. Бундан ташқари, Баҳрайн, Перу, Марокаш ва Aргентина билан учинчи якуний босқични ўтказишга келишиб олинди. Компания Марокаш ва Перуда иккита вакцинани синовдан ўтказади.

Вакциналарнинг учинчи босқич клиник синовларини хорижда олиб бораётган Хитой компаниялари сирасига Sinovac ва CanSino Biologics киради. 2020 йил июнь охирида CanSino компанияси вакцинаси ҳарбийлар орасида фойдаланиш учун тасдиқлан эди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech