Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳозирда дори воситаларини улгуржи реализация қилувчи фирмалар ҳисобварақ-фактурани хар ҳил шаклда беришмоқда. Қайси бири тўғри?

Ўзбекистон Республикаси (30.12.2019 янги таҳрирдаги) Солиқ кодексининг 47-моддасига мувофиқ:

Товарларни (хизматларни) реализация қилишда юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар, агар мазкур моддада бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олувчиларга ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Ҳисобварақ-фактура, қоида тариқасида, электрон ҳисобварақ-фактураларнинг ахборот тизимида электрон шаклда расмийлаштирилади.

Товарларни (хизматларни) реализация қилиш чоғида, агар сотувчи харидорга касса чеки ёки белгиланган шаклдаги бошқа ҳужжатни берса, ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган қоидалар қўлланилмайди.

Реализация қилинаётган товарлар (хизматлар) қиймати ўзгарганда, шу жумладан етказиб берилган товарлар ёки кўрсатилган хизматлар нархи ўзгарган ёхуд миқдори (ҳажми) аниқлаштирилган ҳолларда, сотувчи сотиб олувчига ушбу Кодексда назарда тутилган тартибда қўшимча ёки тузатилган ҳисобварақ-фактурани тақдим этиши шарт.

Ушбу Кодекснинг 279-моддасига мувофиқ ҳисобга туриши лозим бўлган чет эл юридик шахслари ҳисобварақ-фактураларни тақдим этмайди, сотиб олиш реестрларини, сотиш реестрларини, ҳисобга олиш журналларини ҳамда ушбу Кодекс 282-моддасида кўрсатилган хизматларни кўрсатиш қисми бўйича қабул қилинган ва берилган ҳисобварақ-фактураларни юритмайди.

Ҳисобварақ-фактуранинг шакли ва уни тўлдириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан тасдиқланади.

Эслатиб ўтамиз, “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги Қонун ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4366-сонли Қарори ижросини таъминлаш, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг фаолияти шаффофлигини ошириш, шунингдек, жамоатчилик, жумладан оммавий ахборот воситалари ходимлари, блогерлар ва журналистлар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик томонидан махсус @uzpharmagency_bot ишлаб чиқилган бўлиб, саволларингизни мазкур ботга йўллашингиз мумкин.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech