Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳозирги шароитларда пульсоксиметр нима учун керак?

Кейинги вақтларда шифокорлар аҳолига пульсоксиметр деган ускунадан фойдаланишни тавсия этишаяпти. Оғир эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб бугун сизларга шу асбоб тўғрисида маълумот беришга қарор қилдим.

Пульсоксиметрнинг асосий вазифаси қоннинг кислород билан тўйиниш даражасини аниқлаб беришдан иборат. Оддий қилиб тушунтирадиган бўлсам, пульсоксиметр ҳужайраларнинг кислород билан тўйинганлик даражаси (сатурация)ни кўрсатиб беради. Мазкур рақам фоизларда ифодаланади ва бу кўрсатгич қанча юқори бўлса шунча яхши. Шифокорлар тавсия қилаётган норма 95-98 фоизни ташкил этади.

Яна бир муҳим жиҳати, пневмония ва короновирус билан касалланган беморларда сатурация даражасининг пасайиши кузатилар экан. Шунинг учун ҳам мутахассислар мазкур кўрсатгич 93 фоиздан паст бўлган тақдирда дарҳол шифохонага ётишни ва кислород маскасига уланишни тавсия қилишаяпти.

Бир ҳафтадан бери ўзимда юрак уриш тезлиги (пульс)ни ва сатурация даражасини ўлчаб турибман. Кўз тегмасин, ҳаммаси яхши. Пульс минутига ўртача 60 дан паст, сатурация эса – 97 фоиз атрофида. Сизларга ҳам мазкур ускуна орқали соғлигингизни назоратда ушлашни тавсия қиламан.

Пульсоксиметрни тиббиёт ускуналари сотиладиган дўконлардан харид қилишингиз мумкин. Жуда фойдали ускуна, айниқса ҳозирги шароитларда.

Дарвоқе, агар пульсоксиметр топишнинг иложи бўлмаса, яна бир вариант бор. Samsung Galaxy S туркумидаги cмартфонларда Samsung Health функцияси орқали ҳам пульс, сатурация ва стрессга мойиллик даражасини билиб олишингиз мумкин. Соғ бўлинглар.

Н. Камалова маълумотлар асосида тайёрлади

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech