Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ҳурматли журналистлар, блогерлар! Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Сизни Тошкент вилоятидаги "Uzgermed Pharm" ва "Zamona Ra'no" компанияси фаолияти ҳамда "Паркент-фарм" ЭИЗда амалга оширалаётган лойиҳалар билан яқиндан таништириш мақсадида жорий йилнинг 4 июнь куни уюштириладиган пресс-турга таклиф қилади.

Пресс-тур иштирокчилари учун мўлжалланган транспорт "Пахтакор" метроси олдидан 2021 йил 4 июнь куни соат 9.30 да йўлга тушади.

Эслатиб ўтамиз, "Uzgermed Pharm" компанияси коронавирус пандемияси даврида қатъийлик ва фидойилик кўрсатган ишлаб чиқарувчилар ва дистрибюторлар орасида ўтказилган Агентлик танлови ғолиби ҳисобланади.

Мурожаат учун - (71) 234-58-50
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech