Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ибн Сино асосий дориларга чалғитувчи воситалар қўшган ва шу билан у янги бошқача таъсир кўрсатувчи мураккаб дори яратган

Ўзининг шифокорлик фаолиятида Ибн Сино доривор воситаларни тўғри касал аъзога (нишон аъзога) етказиб бериш билан шуғулланган. Бунинг учун у ўзининг мураккаб дориларига бошқа оддий дориларни қўшиб, керакли дорини организм ичкарисига ўтказиш усулидан фойдаланган.

Бу тўғрисида Ибн Сино шундай ёзган: “Баъзан дорилар бошқа дориларни ўтказиш ва етаклаш мақсадида қўшилади. Масалан, қизилгул, кофур ва (денгиз) маржонининг (таъсирини) юракка етказиш учун уларга заъфарон кўшилади” (“Тиб қонунлари” II китоб, 39-бет)

“Гоҳо биз дори ўтиш йўлларида жуда даражада таъсир кўрсатиш учун, унинг бироз ушланиб туришини истаймиз, бироқ дори сингиб ўтадиган бўлади, шунда уни тутиб турувчи (дори) билан аралаштирамиз. Масалан, (тиқилмаларни) очувчи дориларнинг кўпи жигардан тез ўтиб кетадиган бўлади, кўпинча эса уларнинг жигарда ушланиб туришлари жуда зарур бўлади, шундай ҳолларда жигарни қарши томонига итарувчи дорилар билан аралаштирамиз: масалан, турп уруғи дорини меъда оғзи томон итаради, натижада дорининг фойдаси жигарга ўтганига қадар у гўё тараддудланиб (тўхтатиб туради), сўнгра ўтиб кетади. (“Тиб конунлари” 11-бет)

Демак, дорилар керакли аъзоларни маълум жойлардан секин ўтиш ёки эҳтимоли бироз тўхтаб туриши учун асосий дориларга Ибн Сино чалғитувчи воситалар қўшган ва шу билан у янги бошқача таъсир кўрсатувчи мураккаб дори яратган.

Манба: “Абу Али Ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар”
III Халқаро илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech