Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ибн Сино: “Узиш вақтини тўғри танлаб олинган дори кучли бўлади”

Бутун дунё тиббиёт ва фармацияси тараққиётига Ибн Сино ўзининг ғоят катта таъсирини ўтказгани сир эмас. Ибн Сино даврида фармация мустақил фан сифатида ажралмаган эди. Ибн Сино ўзининг фармацевтика масалаларига оид фикрларини буюк асари бўлмиш “Тиб қонунлари”нинг айрим китобларида баён этган. Улуғ ҳаким доривор ўсимлик маҳсулотларини сифатли бўлиши уларни ўз вақтида йиғишдан бошланишини яхши билган.

Ибн Сино тавсиялари:
• Япроқлар. Ҳажмлари тўлиб етилганида, ранглари ўзгармаган ва сўлимаган ҳолда ва тўкилиб сочилмасларидан бурун териб олиниши керак;
• Гуллар. Тўлиқ очилиб, сўлишларидан ва тўкилишларидан илгари олинишлари керак;
• Мевалар. Тамом етилиб, тўкиладиган бўлишидан илгари узилишлари керак;
• Уруғлар. Таналари мустаҳкам бўлиб пишиб етилганида олинишлари керак;
• Илдизлар. Улар ўсимликнинг япроқлари тўкилишига яқинлашганларида олинишлари керак;
• Ўсимликни бутунича олинишга келсак, уни уруғи етилиши олдидан ва ўзининг ҳўллиги йўқолмасдан бурун олиниши керак.

Кўрсатилган муддатлар Ибн Сино томонидан ўзининг катта тажрибасидан ва кузатишларидан келиб чиққан ҳолда тавсия қилинган. Ҳозирги замон фармакогнозиясида эса бу муддатларни биологик фаол моддаларнинг айнан етилган вақти деб таъкидлашади.

Манба: “Абу Али Ибн Сино ва замонавий фармацевтикада инновациялар”
III Халқаро илмий-амалий анжумани мақолалар тўплами

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech