Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ИННО технопаркида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Саноат инновацион кўргазмаси ўтказилди

2022 йил 16 август куни Инновацион ривожланиш вазирлигининг “ИННО” инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопаркида ШҲТ Саноат инновацион кўргазмаси ўтказилди. Кўргазма 16-17 август кунлари Ўзбекистон Республикасининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига Раислик қилиши доирасида Тошкент шаҳрида II-Иқтисодий форум ташкил этилди.

Кўргазмада Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳам ўз кўргазма стенди билан иштирок этди. Кўргазма давомида 20 дан ортиқ корхоналар томонидан яратилган 200 дан ошиқ инновацион маҳсулотлар ва илмий ишланмалар намойиш этилди. Кўргазмани ташкил этишдан мақсад ШҲТга аъзо ва кузатувчи давлатлари вазирлари ва ташкилот раҳбарларини Ўзбекистондаги мавжуд инновацион экотизим ва саноат соҳасидаги инновациялар билан яқиндан таништиришдир.

Кўргазмага ташриф буюрган меҳмонлар Ўзбекистондаги инновацион ривожланиш билан боғлиқ ислоҳотлар билан таништирилди. Бу соҳада ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларида фикрлар алмашилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech