Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Ру O`z Ўз En

Интеллектуал мулк агентлигида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан учрашув ташкил қилинди

Жорий йилнинг 10 май санасида Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигининг анжуманлар залида Контрафакт дори воситалари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги мутасаддилари, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника экспертизаси ва стандартлаштириш Давлат маркази мутахассислари ҳамда 15 га яқин маҳаллий ишлаб чиқарувчи компаниялар вакиллари иштирок этишди.

Қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтган давра суҳбатида экспертлар ўз брендига эга ишлаб чиқарувчилар бизнеси ҳимояланиши, юртимиз фармбозорида контрафакт маҳсулотлар айланмаси чекланиши ҳамда истеъмолчиларга сифатли ва ишончли дори воситалари етказиб берилиши тарафдори эканликларини эътироф этишди. Улар, шунингдек, қонунчиликка киритилган сўнгги ўзгартиришларга асосан, ўзганинг товар белгисидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун жавобгарлик кучайтирилгани ҳақида маълумот беришди.

Учрашув якунида Интеллектуал мулк агентлиги директори Тўлқин Абдусатторов ҳамда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов контрафакт дори воситалари ишлаб чиқарилишининг олдини олиш ва бундай ҳолатларга қарши курашиш мақсадида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида келишиб олишди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech