Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Интеллектуал мулк соҳасида қабул қилинган Президент қарори ижроси юзасидан семинар бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 19 май куни Монополияга карши курашиш кўмитаси биносида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божҳона кўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши куришиш департаменти, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги масъул ҳодимлари иштирокида интеллектуал мулк соҳасида қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ўқув машғулоти бўлиб ўтди.

Ушбу ўқув машғулоти жараёнида Интеллектуал мулк агентлиги мутахассилари томонидан 2022 йил 26 апрелда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Интеллектуал мулк соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-221-сон қарори ижроси бўйича батафсил маълумот берилди.

Иштирок этган масъул ҳодимлар томонидан саволларга атрофлича жавоб берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech