Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Ишчи гуруҳ фаолияти давом этмоқда.

2023 йил 28 ноябрдаги Давлатимиз раҳбари томонидан ўтказилган йиғилишдаги топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан ташкил этилган ишчи гуруҳ ҳудудлардаги фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар билан бирма-бир учрашмоқдалар. Агентлик директори Абдулла Азизов Сирдарё, Самарқанд, Бухоро вилоятларида бўлиб, дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар ишлаб чиқарувчи корхоналар фаолияти билан танишди.. Инфраструктура, маркировка, экспортни ошириш, янги лойиҳаларни молиялаштириш, маҳсулотларни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказишда бўлган муаммолар каби масалаларда суҳбатлашилди. Бундан ташқари вилоят ҳокимликларида масъул ходимлар иштирокида ҳудуддаги хусусий секторда фаолият юритувчи фармацевтлар билан учрашиб, дорихоналарда фармацевтика хизмати сифатини ошириш юзасидан йиғилишлар ўтказилди. Дорихоналар фаолиятига сифат тизимини жорий этиш яхши дорихона амалиёти GPP Миллий Давлат стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади. Йиғилишда ушбу Миллий стандарт талабларига мувофиқлик сертификатларни олиш бўйича ишларни жадаллаштириш юзасидан тушунтириш берилди.
Дори воситаларини ва тиббий буюмларни улгуржи реализация қилишда давлат стандартлари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига, ёнғин хавфсизлиги қоидалари, меҳнат муҳофазаси қоидалари, техника хавфсизлиги қоидаларига ва техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилиши таъминланиши ҳам эслатиб ўтилди.
Ишлаб чиқарувчилар ва улгуржи реализация қилувчи ташкилотларнинг омборхона бинолари дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг физик-кимёвий, фармакологик ва токсикологик хусусиятларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларининг ва тиббий буюмларнинг тўғри сақланишини таъминлайдиган шароитларга эга бўлиши лозимлиги яна бир бор такидланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech