Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Италияда фармацевтика соҳасидаги йирик ҳалқаро тадбирлардан бири - CPHI Worlwide-2021 кўргазмаси бўлиб ўтди

Жорий йилниг 9-11 ноябрь кунлари Италияда фармацевтика соҳасидаги йирик ҳалқаро тадбирлардан бири - CPHI Worlwide-2021 кўргазмаси бўлиб ўтди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакилларидан иборат делегация аъзолари ҳам Италияга ташриф буюриб, мазкур кўргазма доирасида SiSo Pharm и Velasco Pharmaceuticals фармацевтик компаниялари билан музокаралар олиб боришди. Шунингдек Италия-Ўзбекистон савдо палатаси президенти Луиджи Иперти ва директорлар кенгаши аъзоси Джиорджио Веронезилар билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғи икки давлат ўртасида фармацевтика ва тиббий техника соҳасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш борасида келишувларга эришилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш 
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech