Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Жамоатчилик кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.

Жорий йил 1 февраль куни Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги ЖАМОАТЧИЛИК КЕНГАШИ йиғилиши бўлиб ўтди.

 Кенгаш йиғилиши кун тартиби:
 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 10 январдаги “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори тўғрисида;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони тўғрисида;
2023 йил давомида Агентлик томонидан амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда амалга ошириладиган вазифалар тўғрисида;
Бошқа масалалар.

Кун тартибига кўплаб масалалар қўйилган йиғилишда соҳа мутахассислари, сенатор, академиклар, журналистлар, блогерлар, ҳуқуқшунослар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Даставвал Президентнинг 2024 йил 10 январдаги “Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 14-сонли қарори ҳамда 2024 йил 23 январдаги “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-20-сон Фармони билан соҳа олдига қўйилган вазифалар кўриб чиқилди.

 Хусусан, Фармацевтика эркин иқтисодий зоналари фаолиятини такомиллаштириш; ҳудудларда фармацевтика соҳасини ривожлантириш ва маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш; тармоқдаги мавжуд корхоналар муаммоларини ўрганиш ва паст қувватда фаолият кўрсатаётган фармацевтика корхоналарини тўлиқ қувватга олиб чиқиш чораларини кўриш; агентлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтлари фаолиятини такомиллаштириш вазифаларига эътибор қаратилди.

 Шунингдек, йиғилиш давомида «Зарур амалиётлар маркази» фаолиятини такомиллаштириш; божхона омборлари учун фармацевтика маҳсулотларини сақлаш талабларини кучайтириш, бунда «Зарур сақлаш амалиёти — GSP» стандарти талабларига риоя қилишни божхона омбори ва эркин омбор бўйича лицензия талаблари ва шартларига киритиш; дори воситалари ва тиббий буюмларни реализация қилувчи ташкилотларда назоратни амалга ошириш; бу маҳсулотлар реализациясида «хавфни таҳлил этиш» тизимини жорий қилиш каби масалалар алоҳида тилга олинди.

 Агентлик томонидан 2023 йил давомида амалга оширилган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган вазифалар ҳақида сўз борар экан, хусусан йил якуни билан 4,3 трлн сўмлик фармацевтика маҳсулотлари, жумладан, 436 турдаги янги маҳсулотлар ишлаб чиқарилгани, 2024 йилда эса бу кўрсаткични 4,6 трлн сўмга етказиш мақсад қилингани айтиб ўтилди.

Агентлик ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг 2024-йилдаги илк йиғилишида яна мазкур кенгашнинг янги таркибини тасдиқланиб, Жамоатчилик кенгашига раис сайланди.
Сермазмун ўтган йиғилиш соҳа вакилари ва журналистлар ўртасидаги қизғин савол-жавоблар билан якун топди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech