Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Жанубий Кореянинг "Gangwon technopark" ва "Tashkent Pharma Park" ўртасида англашув меморандуми имзоланди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги "Tashkent Pharma Park" илмий-ишлаб чиқариш инновацион кластери ҳамда Жанубий Кореянинг "Gangwon technopark" кластери ўртасида ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.

- Мазмур меморандум томонларнинг ахборот алмашишини, диджитал ва био соғлиқни сақлаш соҳасида тадқиқот ва давлат манфаатларига қаратилган лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш борасида;
- Рақамли соғлиқни сақлаш, рақамли терапия, иммун-антикор терапияси, биофармацевтикада технологияларни узатиш ва билим алмашиш борасида;
- саноатни ривожлантириш ва ижтимоий қиймат яратиш билан боғлиқ масалаларда ҳамда ҳар бир партия ташкилоти аъзоларининг малакасини ошириш учун кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорлик қилишни назарда тутади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech