Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Женерик (аналог) дори воситаси нима? Бу дори воситалари қандай синовлардан ўтказилади ва уни ишлаб чиқишдаги талаблар нималардан иборат?

Generic drug, яъни женерик - оригинал дори таркибидаги таъсир қилувчи асосий фаол моддалар миқдори ва сифатига эга бўлган дори воситасидир.

Женерикка қўйиладиган асосий талаб - унинг самарадорлиги.

Бирор бир янги дори воситаси ишлаб чиқилганидан сўнг, компания ушбу дори фаол моддасининг оригинал молекуласи учун патент олади. Кейинги 20 йил давомида компания ушбу дори воситасини ишлаб чиқариш ва сотиш учун алоҳида ҳуқуққа эгалик қилади. Шу вақт ўтганидан сўнггина бошқа фармацевтика компаниялари ушбу дори воситасининг женеригини ишлаб чиқариш имконига эга бўладилар.

Масалан, Россияда ишлаб чиқарилган оригинал дори воситаси - Aрбидол. 2007 йилда ушбу дорига патент муддати тугаган. Шу туфайли, тез орада унинг женериклари пайдо бўлди - Aрпетол (Беларусь) ва Иммуностат.

Женериклар ҳам қатъий сифат ва самарадорлик талабларига бўйсунади. Айни фаол моддадан фойдаланилганига қарамай, дорилар таъсири фарқ қилиши мумкин. Бу бир неча омилларга боғлиқ:

ёрдамчи моддалар таркиби - улар ҳар қандай дорини ишлаб чиқаришда қўлланилади, уларнинг ёрдамида дорига таблетка, капсула ёки малҳам шакли берилади, ёки тез эрувчанлиги, узоқ муддатли таъсири таъминланади;
хом ашё сифати - ҳар қандай фармакологик моддада маълум миқдордаги аралашмалар мавжуд бўлиб, тайёр дори таъсири уларнинг миқдорига боғлиқ.

Оригинал дорилар аналоглари кўплаб синовлардан ўтказилади. Женерик ишлаб чиқарадиган фармацевтика компанияси унинг таъсири оригинал дори воситаси билан тенг эканлигини исботлаши талаб этилади.

Тадқиқотларда:

▪️ дори воситасининг қанчалик тез сўрилиши,
▪️ қондаги максимал концентрацияси
▪️ ва у қанчалик тез ҳазм бўлишига эътибор берилади.

Қонга сингиб кетмайдиган дори воситаларига нисбатан соддароқ талаблар белгиланган. Ушбу гуруҳга терига суртиладиган малҳамлар, кўз томчилари киради. Бундай ҳолда, фармацевтика компанияси томонидан препарат таркибининг асл нусхага мос келишини исботлаш кифоя.

Манба

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech