Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари “ТAФ” Тошкент реклама фестивали ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институтционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 11 сентябрдаги ПФ-5817-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йилдан буён Ўзбекистон маркетинг уюшмаси билан ҳамкорликда ҳар йили маркетинг ва реклама соҳасидаги анъанага айланган кенг кўламли халқаро тадбирлар, жумладан “ADWEEK” маркетинг ва реклама ҳафталиги, “MAKON Marketing Forum” ва “TAF” Тошкент реклама фестиваллари ўтказиб келинмоқда.

Ушбу йўналишдаги ишлар самарадорлигини янада ошириш, тадбиркорлик субъектларининг маркетинг ва бизнес соҳасидаги билим ва кўникмаларни мустаҳкамлаш мақсадида, жорий йилнинг 8-9 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида “TAF” Тошкент реклама фестивали ўтказилиши режалаштирилган.

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад - республикада тадбиркорлик ва истеъмол маданиятини такомиллаштириш, реклама соҳасида ноҳалол рақобат ва нотўғри рекламага йўл қўймаслик, шунингдек, реклама ва маркетинг хизматлари бозори иштирокчилари учун соғлом рақобат муҳитини яратилишида кўмаклашишдир.

Ҳурматли юртдошлар мазкур фестивалда иштирок этиш истагингиз бўлса, тадбир ҳақидаги тўлиқ маълумотларни marketing.uz сайти ёки масъул ташкилотчи (Диёр Мирзарахмонов тел: (99897) 333-44-45) орқали олишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, “TAF” Тошкент реклама фестивали доирасида инновацион маркетинг ярмаркалари, семинарлар, конференциялар, реклама, маркетинг ва туристик кўргазмалар, конкурслар ташкил этилиб, давлат органлари, йирик компаниялар вакиллари, ёшлар ва тадбиркорлардан иборат иштирокчилар, шу жумладан хорижий давлатлардан эксперт ва маърузачилар иштирок этиши кутилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech