Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

ЖССТ дунёга коронавирус вакцинасини тарқатиш режасини маълум қилди

«Раҳбарлар биринчи навбатда, ўз фуқароларини ҳимоя қилишни хоҳлашади. Бироқ пандемияга қарши кураш умумий бўлиши керак. Бу хайрия масаласи эмас. Биз тажрибадан биламизки, пандемияни тўхтатиш ва иқтисодий ривожланишни тиклашнинг энг қисқа усули бу ҳар бир мамлакатда яшовчиларни эмас, балки юқори хавфли гуруҳларни иложи борича тезроқ ҳимоя қилишдир», - деди ЖССТ Бош директори.

Унинг сўзларига кўра, бундай ёндашув ҳамма давлатнинг манфаатларига мос келади. Чунки агар битта одам ҳимояланмаган бўлса, ҳеч ким ўзини хавфсиз ҳис қила олмайди.

ЖССТ раҳбари шунингдек, янги диагностика воситалари, дорилар ва вакциналар ишлаб чиқилаётган пайтда, ўтмишдаги хатоларни такрорламасдан, «вакцина миллатчилиги»га йўл қўймасликка чақирди. Унинг сўзларига кўра, адолат ва тенглик тамойилларига асосланган вакциналарни тақсимлаш режаси икки босқичдан иборат.

Биринчи босқичда вирус тарқалишининг умумий хавфини камайтириш учун вакциналар тенг миқдорда ва бир вақтнинг ўзида унинг жаҳон ривожланиш механизмида иштирок этувчи барча мамлакатларга етказилади.

Иккинчи босқичда таҳдидлар ва заифликлар миқёси ҳисобга олинади. Бу ерда, биринчи навбатда, тиббиёт ходимлари ва ижтимоий ишчилар, шунингдек кекса одамлар ва сурункали касалликларга чалинган одамларга етказиб берилади.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech