Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Шаҳрисабз туманидаги “Камар дориворлари” МЧЖ фармацевтик корхонаси фаолияти ўрганилди

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директорининг тегишли бўйруғи билан Қашқадарё вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари лавозимида иш бошлаган Саидқул Холматов жорий йилнинг 26 июнь куни, вилоятдаги “Камар дориворлари” МЧЖ фармацевтик корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.

Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманининг “Эски Чопиқ” ҚФЙ ҳудудида жойлашган “Камар дориворлари” МЧЖ 995 гектар ер майдонида 50 турдан ортиқ доривор ўсимликлар етиштириш билан шуғулланади. Ҳозирги кунда корхона ҳудудининг 60 гектарида буйрак чой ўсимлиги, 50 гектарида тубулға баргли бўймадорон ўсимлиги, 10 гектарида чаканда дарахти, 40 гектарида дастарбош ўсимлиги, 600 гектарида аччиқ бодом дарахти ва 60 гектарида далачой ўсимликлари экилган бўлиб, мутахасисслар томонидан парвариш қилинмоқда.

Шунингдек мазкур ҳудудда жуда кўп миқдорда анзур пиёзи, қичитқи ўт, радиола, валериана, тоғ қизил дўланаси, андиз, барбарис доривор бўта ва ўсимликларни учратиш мумкин.

Қашқадарё вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Саидқул Холматов  маълум қилишича, “Камар дориворлари” МЧЖ томонидан етиштирилаётган доривор ўсимликларнинг барчаси Ибн Сино бобомизнинг “Тиб қонунлари” асарида учратишимиз мумкин. «Ҳар бир доривор ўсимлик ўзиниг алоҳида таъсири билан ажралиб туради», – дейди С.Холматов.

“Камар дориворлари” МЧЖ раҳбари Мелиқул Холовнинг таъқидлашича корхона жорий йилда Эрон давлатидан аччиқ бодомнинг ёғга бой навидан олиб келган бўлиб, мазкур навли 35 минг тўп кўчат ва 1 миллион дона уруғ экилган. Корхона келажакда доривор ўсимликлардан экстрактлар, субстанциялар, мойлар ажратиб олишни режа қилган.

«Ибн Сино бобомиз чаканда ўсимлигидан олинадиган мойни витаминлар чемпиони деган чунки таркибида сувда ва ёғда эрийдиган витаминларни кўриш мумкин», — дейди М.Холов.

Ўрганиш давомида корхона дуч келаётган муаммолар ҳақида сўралганда, корхона раҳбари доривор ўсимликлардан ёғ ажратиб оладиган аппарат олиб келганлиги лекин ҳужжалаштириш масаласида муаммоси борлигини айтди. Қашқадарё вилояти фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси раҳбари Саидқул Холматов  “Камар дориворлари” МЧЖга мазкур масала юзасидан ваколат доираси ёрдам беришга тайёрлигини билдирди ва доривор ўсимликлар етиштиришни ривожлантириш борасида ўзаро келишиб олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech