Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Корея фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари билан онлайн бизнес учрашув ўтказилади

Корея Республикаси соғлиқни сақлаш саноатини ривожлантириш интитути ваколатхонаси юртимизда фаолият юритаётган фармацевтика соҳаси мутахассислари, тадбиркорлар ва соҳа вакилларини Корея фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилари билан жорий йилнинг 1 июлидан 15 июлигача бўлиб ўтадиган онлайн бизнес учрашувга таклиф этади.

Учрашувда Корея Республикасининг 27 нафар фармацевтика компаниялари вакиллари иштирок этиши режалаштирилган бўлиб, қизиққанлар 27 июнига қадар khidi.kz@gmail.com почта манзилига қуйидаги ҳужжатларни юборишлари сўралади:

▪️ Компания номи
▪️ Компания вакили исми шарифи
▪️ Контактлар (e-mail, уяли алоқа рақами)
▪️ Компания веб-сайти (мавжуд бўлса)
▪️ Учрашув ўтказмоқчи бўлган корейс компанияси

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech