Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коронавирус бўйича 1105 –“call-center” 1003 билан бирлаштирилди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг хабар беришича, юртимизда коронавирус билан боғлиқ вазият мураккаблашган шароитда аҳолининг касаллик билан боғлиқ саволларига ўз вақтида жавоб бериш, тиббий йўл-йўриқ кўрсатиш тизими йўлга қўйилган эди.

Бу тезда самара бериб, аҳолидан келаётган мурожаатлар оқими бир тизимга тушишига сабаб бўлди. Сўнгги вақтларда уй шароитида даволанаётган беморларга ҳамда карантинга олинган шахсларга тиббий маслаҳат ва ахборот бериш мақсадида туну-кун узлуксиз фаолият кўрсатувчи 1105 қисқа рақамли “Call-center”га мурожаатларнинг кескин камайгани кузатилди.

Айни пайтга келиб, коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият бироз барқарорлашгани инобатга олиниб, 1105 қисқа рақамли “Call-centеr” фаолиятини вақтинчалик тўхтатиш ва унинг вазифаларини 1003 – “Call-марказ”ига юклатиш белгиланди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech