Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коронавирусга қарши самарадорлиги 90 фоиздан ортиқ бўлган илк вакцинани яратган Biontech компаниясининг эгалари - мусулмон оила Угур Шахин ва Озлам ҳақида қизиқ маълумотлар

Biontech ва Pfizer компаниялари коронавирусга қарши вакцина 90 фоизлик муваффақият билан 54000 одамда тест қилинганлигини маълум қилишганди. Вакцина Biontech компанияси лабораториясида яратилди ва Pfizer компанияси ишлаб чиқариш билан шуғулланади.

Бионтеч компанияси келиб чиқиши асли туркиялик бўлган мусулмон эр-хотин Угур Шахин ва Озлам Тюречига тегишли.

Оила боши Угур Шахиннинг тарихи Германияга ХХ асрда кўчиб келган бошқа турк мигрантларига ўхшаб кетади. У 4 ёшга кирганда ота-онаси Ford заводига ишлаш учун Туркиядан Келн шаҳрига кўчиб келади. Ёшлигиданоқ Угур доктор бўлишни орзу қилади ва Келн Университетига ўқишга киради. У 1993 йилда рак ҳужайлари бўйича иммунотерапия мавзусида докторлик ишини ҳимоя қилади.

Иш фаолиятини бошлагандан сўнг, у рафиқаси доктор Тюречи хонимни учратиб қолади. Тюречи хоним Германияда туғилиб ўсган бўлсада, унинг ота-онаси ҳам Туркиядан кўчиб келишган иммигрантлар эди. Отаси физик бўлиб, лабораторияда фаолият юритарди.

Бир-бирини севиб қолган ёшлар шунчалик илм-фанга берилган эдики, ҳатто тўйлари куни ҳам маросимлардан кейин лабораторияга ишлагани кетишади. Жуфтлик фаолиятлари давомида Цюрих Университети лабораторияси билан яқиндан ҳамкорлик қилишади, у ерда Нобел мукофоти совриндори Ролф Зинкернагел қўли остида ишлашади.

2001 йилда Угур аёли билан ракка қарши курашда фойдали бўлган наркотик моддалар асосида дорилар ишлаб чиқарувчи Ganymed Pharmaceuticals компаниясига асос солишади. Кейинчалик, фаолият кенгайиб, Бионтеч компаниясига асос солишади. Бионтеч компаниясида хозирда 1800дан ортиқ илмий ходим фаолият юритади. Бугунги кунда Бионтеч компанияси умумий қиймати 21 миллиард долларга баҳоланмоқда. Бу жуфтликни Германиянинг энг бой оилаларидан бирига айлантиради. Лекин, жуфтлик шунга қарамай даромадни тўлиқ илмий изланишларга сарфлашда давом этмоқда.

Оила ҳали ҳануз жуда камтарона ҳаёт кечиради. Улар ягона қиз фарзанди билан ишхоналари олдидаги кичкина квартирада яшашади. Уларнинг ҳатто машинаси ҳам йўқ, ишга велосипедда қатнашади.

Бионтеч компанияси вакцинани устида ишни январь ойида бошлади ва рекорд 10 ойда инсоният тарихидаги энг катта пандемиялардан бирига қарши вакцина яратди. BFT1162B2 коронавирусга қарши вакцина инсониятни бир йилдан бери қийнаб келган пандемиянинг ечими сифатида кўрилмоқда. Вакцинадан Бионтеч компанияси кўрадиган даромад бўлса 3 миллиард доллардан ошиб кетиши тахмин қилинмоқда.

Маьлумотлар Аllaevuzb телеграм каналидан олинди.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech