Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коррупциянинг олдини олишга қаратилган навбатдаги профилактик тадбир ўтказилди

Жорий йилнинг 30 сентябрь санасида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг худудий бўлинмалари бошлиқлари ва барча ходимлари учун Агентлик директорининг биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов раислигида Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизматининг “Бошқарув тартибига қарши коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар, уларга оид қонунбузарликларнинг умумий тавсифи ҳамда Агентлик тизимида уларнинг олдини олиш бўйича долзарб масалалар” мавзусидаги профилактик тадбири ўтказилди.

Тадбирда бугунги кунда мамлакатимизда бошқарув соҳасини демократлаштиришга қаратилган ислоҳотларга салбий таъсир этувчи омилларнинг асосийларидан бири бу - бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятлар ҳисобланиши, ушбу жиноятлар: биринчидан, бошқарув фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий ёки номоддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, иккинчидан, ҳар қандай шахслар томонидан бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этиш орқали содир этилишининг салбий оқибатлари юзасидан батафсил тўхталиб ўтилди.

Жумладан, бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид алоҳида турдаги жиноятлар учун жиноят субъекти сифатида махсус субъектлар, яъни, мансабдор шахслар содир этган жиноятлари учун Жиноят Кодексининг 205, 206, 208‒210-моддаларига, хизматчилар, яъни, давлат органида, тижорат, нотижорат ташкилотида меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартнома асосида меҳнат фаолиятини амалга оширувчи, мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган шахслар учун эса Жиноят Кодексининг 213‒214 каби моддаларига кўра жазо муқаррарлиги таъминланиши тушунтирилди.

Бундан ташқари, Бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларни содир этиш оқибатида шахс томонидан давлат ёки бошқа шахслар манфаати учун маълум миқдорларда иқтисодий ёки бошқа зарарлар етказишига қараб содир етилган жиноятга алоҳида алоҳида жазо чоралари қўлланилиши кўзда тутилганлиги тушунтирилиб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодексида белгиланган атамалар, яъни, анча миқдор, кўп миқдор, жуда кўп миқдор, кўп бўлмаган зарар, анча миқдордаги зарар, кўп миқдордаги зарар ва жуда кўп зарар атамаларининг маъно мазмуни батафсил тушунтириб берилди.

Шунингдек, Агентликда ишловчи ҳар бир ходим томонидан бошқарув тартибига қарши коррупцияга оид жиноятларни содир этишдан тийилиш, унга йўл қўймаслик ва уларнинг олдини олишда барчанинг қатъий масъул эканлиги юзасидан батафсил тавсиялар берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech