Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашнинг ҳуқуқий асослари мавзусида семинар ўтказилди

2022 йил 16 июлда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг “Комплаенс, молиявий назорат ва ички аудит хизмати” томонидан фуқароларнинг ахборотни эркин излаш ва олишга доир конституциявий ҳуқуқларини амалга ошириш, Фармацевтика агентлиги фаолиятининг очиқлиги, шаффофлиги ва ҳисобдорлигини таъминлаш, очиқлик борасидаги самарадорлик кўрсаткичларини белгилаш ҳамда фаолиятини илғор халқаро стандартлар асосида баҳолаш тизимини жорий этиш мақсадида Агентлик марказий аппарати ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари учун “Коррупциявий хавф-хатарларни баҳолашнинг ҳуқуқий асослари ҳамда агентлик фаолиятида очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш масалалари” мазусида ўқув семинари ўтказилди.

Хусусан, амалдаги қонунчилик ҳамда агентликда қабул қилинган коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубий қўлланмасига мувофиқ Агентликка юклатилган функциялар бўйича коррупциявий хавф-хатарларни мажбурий аниқлаш ва баҳолаш тизимини жорий этиш, шунингдек, бу борада Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 майдаги “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-240-сонли қарори талаблари асосида белгиланган топшириқ ва вазифаларни амалиётга жорий этиш масалалари юзасидан сўз юритилди.

Шунингдек, ўқув-семинарида агентлик фаолиятида очиқликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинган ҳолда, 2022 йил 14 июндаги Ўзбекистон Республикаси Президенти “Давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятининг очиқлик даражасини ошириш ва баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-154-сонли Фармони талаблари асосида янгидан жорий этилаётган Очиқлик индексини Агентлик тизимида тегишли йўналишлар асосида маъсуллар томонидан жорий қилинишида кўзда тутилган аниқ вазифа ва топшириқлар муҳокама қилинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech