Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини қонунга хилоф равишда сақлаётган дорихоналар аниқланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг юртимизда ноқонуний айланмасига қарши Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тегишли давлат органлари билан ҳамкорликда тизимли равишда кураш олиб бормоқда.

Хусусан, Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бўлинмаси ва Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари билан ҳамкорликда ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида Тошкент шаҳар Яшнабод туманида жойлашган "Shafran Pharm" МЧЖга тегишли дорихона ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганда таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган 8 дона "Регапен", 100 дона "Зардекс" номли дори воситалари ноқонуний тарзда сақланаётганлиги аниқланди.

Шунингдек давом эттирилган кейинги тезкор тадбирлар давомида:
▪️ Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган “FARMA CLUB” МЧЖга қарашли дорихонада  68 дона “Зардекс” ва 2 дона “Тропикамид”;
▪️ Юнусобод туманида жойлашган “YEVRA OSIO MED” МЧЖга тегишли дорихонада 398 дона “Зардекс”, 41 дона “Регапен”;
▪️ Чилонзор туманида жойлашган “FAYZ PHARM” МЧЖга тегишли дорихонада 21 дона “Зардекс”;
▪️ Ушбу тумандаги яна икки дорихонада, жумладан “EVRO LAYF” МЧЖга қарашли дорихонада 72 дона “Регапен”, 3 дона “Селофен”, 76 дона “Зардекс” ва 9 дона “Тропикамид” шунингдек “SHOH LYUKS PHARM” МЧЖга қарашли дорихонада 900 дона “Зардекс” номли таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд дори воситалари қонунга ҳилоф равишда сақланаётганлиги аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмокда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 сентябрдаги 4438-сон қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 декабрдан бошлаб таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларининг чакана реализацияси (берилиши) фақат ижтимоий дорихоналар, шунингдек, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни сақлаш ва реализация қилиш (бериш) фаолиятига лицензияси мавжуд бўлган дорихоналар томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузганлик учун қонунчиликда маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.

Бундан ташқари "Дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилишни лицензиялаш тартиби тўғрисида"ги низомнинг (рўйхат рақами 284-сон 12.05.2017) 49-бандига асосан, мунтазам равишда (бир йил давомида икки ва ундан ортиқ марта) рецепт асосида бериладиган ҳамда электрон тижорат орқали дори воситалари ва тиббий буюмларни чакана реализация қилиш тартибининг бузилиши лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатилишига олиб келадиган, лицензия талаблари ва шартларини қўпол равишда бузилиши ҳисобланади!

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги барча тадбиркорлардан дори воситаларининг ноқонуний айланиши ва уларнинг суиистеъмол қилинишига йўл қўймаслик, кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга ҳилоф равишда сақлаш ва реализация қилмасликка чақириб, аҳолининг соғлиғини сақлашни таъминлаш ҳамда ҳар томонлама баркамол авлодни тарбиялашда бирга ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлайди!

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech