Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини рецептсиз сотганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 27 ноябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида маълум қилинди.

Пленум мажлиси муҳокамасида бир қатор масалалар, жумладан “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги масаласи муҳокама қилинди.

Қонунчиликка ўзгартириш ва қўшимчалар киритилганлиги, шунингдек, суд амалиётида ушбу тоифадаги жиноят ишларини тергов қилиш ва судда кўриш чоғида айрим масалалар юзага келганлиги боис, Олий суд Пленумининг “Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш билан боғлиқ жиноят ишлари бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ:

• Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини рецепт бўйича чакана реализация қилиш тартибини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик  тўғрисидаги кодекси 1651-моддасининг учинчи қисми билан жавобгарликка сабаб бўлади. Агар бундай ҳаракатлар маъмурий жазо чоралари қўлланилгандан сўнг ёки кўп миқдорда содир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 1863-моддасининг бешинчи қисми билан квалификация қилинади.

• Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бунга рухсатномаси (лицензияси) бўлмаган дорихоналарда реализация қилиш кучли таъсир қилувчи моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш сифатида баҳоланиши ва ЖК 2511-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиниши лозим.

• Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар мавжуд бўлган дори воситаларини бериш учун мўлжалланган рецептни уларни шахсан истеъмол қилиш мақсадида қалбакилаштириши ЖК 228-моддаси билан, рецепт бундай воситаларни ўтказиш мадсадида қалбакилаштириш ЖК 228-моддаси билан, рецепт бундай воситаларни ӯтказиш мақсадида қалбакилаштирилганда эса, ЖК 228 ва 2511-моддалари мажмуи билан квалификация қилиниши лозим.

• Кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни ишлаб чиқариш, олиш, сақлаш, ҳисобга олиш, бериш, ташиш ёхуд жўнатиш қоидаларини бузиш (ЖК 2511-моддасининг тўртинчи қисми) одамнинг узоқ муддат давомида касалланиши, атроф-муҳитнинг заҳарли моддалар билан ифлосланиши ва ҳ.к.ларда ифодаланиши мумкин. Эҳтиётсизлик орқасида баданга шикаст етказилиши ёхуд одам ўлиши ЖК 2511-моддасининг тўртинчи қисми таркиби билан қамраб олинмайди ва ЖК Махсус қисмининг инсон ҳаёти ва соғлиғига қарши жиноятлар учун жавобгарликни назарда тутувчи моддалари билан квалификация қилишни талаб этмайди.

Пленум якунида судларга кун тартибидаги масалалар юзасидан кучли таъсир қилувчи моддаларни реализация қилиш ва қонунбузилишлар содир этган шахсларга нисбатан жиддий жавобгарлик белгилаш бўйича Олий суди раиси Козимжон Камилов томонидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech