Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кучли таъсир қилувчи ва сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмаси фош этилди

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда навбатдаги қонунбузилиш ҳолатини фош этишди.

Олинган тезкор маълумотга асосан, Андижон шаҳрида фуқаро Э.М. бошқарувидаги “Ласетти 2” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситаси салон қисмида фуқаро Э.М.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 51,2 миллион сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 2000 дона “Трамадол 50 мг” ва 8 дона “Тропикамид 1%” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида вақтинча сақловга олинди.

300 миллион сўмлик дори воситаларини ноқонуний тарзда пулламоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Навбатдаги тезкор тадбир Тошкент вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда Зангиота тумани ҳудудида бўлиб ўтди.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро К.Х. “KIA BONGO III” русумли юк автотранспорт воситасига юкланган умумий қиймати 300 миллион сўмлик жами 10 000 қути “Цефоперазон 1,0г” ва “Сульбектам 0,5” номли дори воситаларини шартли харидорга ноқонуний тарзда сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Сифати кафолатланмаган дори воситаларнинг ноқонуний айланмаси фош этилди

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан навбатдаги ҳуқуқбузарлик ҳолати ўз вақтида фош этилди.

Олинган тезкор маълумотларга асосан, фуқаро М.У. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда кўздан кечирилди. Кўздан кечириш натижасида автотранспорт воситасида фуқаро А.А.га тегишли бўлган, сифати кафолатланмаган, умумий қиймати 40,5 миллион сўмлик 108 дона “Неотон” номли дори воситалари борлиги аниқланди.

“Дамас”даги найранг фош бўлди

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида Чортоқ тумани ҳудудида фуқаро М.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашина тўхтатилиб белгиланган тартибда кўздан кечирилди.

Натижада ушбу автомашинада тегишли ҳужжатлари бўлмаган, хорижда ишлаб чиқарилган, умумий қиймати 212 миллион сўмлик 38 турдаги 84 662 дона сифати кафолатланмаган дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech