Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

Кун тарихи: 17 сентябр - Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги куни!

Дунёдаги ҳар бир инсон ҳаётининг маълум бир даврида касалликнинг олдини олиш ёки даволаш учун дори-дармонларни қабул қилади. Дори воситалари истеъмол қилишдаги хатолар бутун дунё бўйлаб соғлиқни сақлаш муассасаларида беморларни олдини олиш мумкин бўлган зарарнинг асосий сабабларидан биридир. Шу билан бирга, дори воситаларини сақлаш, рецепт билан бериш, қўллаш қоидаларининг бузилиши ва улардан фойдаланиш устидан назоратнинг сусткашликка йўл қўйилиши натижасида беморларнинг соғлиғига жиддий зарар етказилиши ҳолатлари ҳам учраб турибди. Глобал миқёсда даволаш хатолари билан боғлиқ харажатлар йилига 42 миллиард АҚШ долларини ташкил қилади.

2022 йилги Бутунжаҳон беморлар хавфсизлиги кунининг мақсадлари:

1. Дори препаратлар қўллаш билан боғлиқ хатолар ва хавфли дори воситаларидан келиб чиқадиган жиддий зарар ҳақида глобал хабардорликни ошириш ва дори терапиясининг хавфсизлигини яхшилаш бўйича шошилинч чоралар кўришга чақириш.
2. Дори препаратларини қўллашдаги хатоларининг олдини олиш ва дори воситалари билан боғлиқ зарарни камайтириш учун асосий манфаатдор томонлар ва ҳамкорларни жалб этиш.
3. Беморлар ва уларнинг оила аъзоларининг дори воситаларидан хавфсиз фойдаланишни фаол тарғиб қилиш салоҳиятини ошириш. ЖССТнинг Глобал Бемор хавфсизлиги бўйича "Зарарсиз дорилар" мақсадига эришишга ҳаракат қилиш.

Агар сизда ножўя дори реакцияси кузатилса, хабарнома шаклини тўлдиришингиз мумкин. Wорд дастурида тўлдирилган хабарномани farmakonadzor@ssv.uz электрон почта манзилига ёки 100002, Тошкент, кўч. Озод, К.Умаров тор кўч, 16. манзилига йўллашингиз мумкин.

Саволларингиз бўлса, қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилишингиз мумкин: (71) 203-01-01 (ички 4144);

Давлат маркази Ахборот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech