Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги
Ру O`z Ўз En

«Лицензия» ахборот тизими ҳамда маъмурий тартиб-таомилларни такомиллаштириш бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Адлия вазирлигида «Лицензия» ахборот тизими орқали кўрсатиладиган давлат хизматларини сифатли, қулай ва шаффоф кўрсатилишини таъминлаш ҳамда ушбу соҳада муаммолар ва уни бартараф қилиш юзасидан давра суҳбати ташкил қилинди.

Тадбирда Адлия вазирлиги, давлат хизматлари кўрсатишга масъул бўлган вазирлик ва идоралар ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирок этишди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6044-сон Фармони 10-бандида 2021 йил 1 январдан бошлаб лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари босқичма-босқич тўлиқ электрон тарзда «Лицензия» ахборот тизими орқали амалга оширилаётганлиги такитланди.

Давра суҳбати давомида давлат хизматларини кўрсатилишида юқоридаги қонун ҳужжатлари ва электрон тизим орқали юзага келган муаммоларни муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф қилиш бўйича муаммо ва таклифлар ўртага ташланди.

Тадбир сўнгида иштирокчилар томонидан лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш бўйича давлат хизматларини соддалаштириш ва «Лицензия» ахборот тизимини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялари бўйича амалий чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш
агентлиги Матбуот хизмати

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech